Обама Беларусга нисбатан санкцияларни узайтирди

АҚШ президенти Барак Обама Беларусга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди.

“Мазкур мамлакат ҳукуматининг ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсий манфаатларига таҳдид солмоқда”, дейилади Оқ уй тарқатган баёнотда.

Обама ўз қарорини Беларус ҳукумати мухолифатни таъқиб этишда давом этаётгани, фуқароларнинг сўз эркинлиги ва тинч йиғинлар ўтказиш ҳуқуқини поймол қилаётгани билан изоҳлади.

Беаорусга нисбатан санкциялар президент Жорж Буш томонидан 2006 йилда жорий этилган эди. Ўшандан бери санкция муддати ҳар йили узайтирилиб келинади.