Осиё бозорларида нефт нархи кўтарилди

Нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмаси OPEK нефт чиқариш ҳажмини ўзгартирмаслик ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг Осиё бозорларида бир баррел нефт нархи жума куни 85 АҚШ долларига кўтарилди.

Шу ҳафта бошида бир баррел нефт 83 доллардан сотилган эди.

Ундан олдин ОПЕК нархни ошириш учун нефт чиқариш ҳажмини кунига 1,6 миллион долларга қисқартириш ҳақидаги Эрон ва Венесуэланинг таклифини расман рад қилган эди.

Айни пайтда, ташкилот Бош котиби Абдулла Эл-Барадей нефт чиқариш ҳажми кунига норасмий равишда 1,6 миллион баррелга камайтирилишини кутаётганини айтди.

Ҳозир ОПЕКка аъзо давлатлар кунига 30 миллион баррел нефт чиқаради.

Бироқ ОПЕК расмийлари фикрича, аслида норасмий равишда кунига 31,6 миллион беррел нефт чиқаради.