Мисрда президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтади

Мисрда бугун президентлик сайловининг икикнчи босқичи бошланди. Овоз бериш жараёни 16-17 июн кунлари ўтказилади.

Президентлик лавозими учун ҳокимиятдан ағдарилган президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир вазифасида ишлаган Аҳмад Шафиқ ва “Мусулмон биродарлар” исломий ҳаракати қўллаб-қувватлаётган Муҳаммад Мурсий кураш олиб боради.

Сайлов пайшанба куни Конституциявий суд томонидан парламент нолегитим экани тўғрисидаги қарор қабул қлинганидан сўнг юзага келган сиёсий инқироз шароитида ўтмоқда.

Ўтган йили Хусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатни Ҳарбий кенгаш бошқариб келади. Кенгаш янги сайланган президентга ҳокимиятни топширади.