Хитойлик биринчи космонавт аёл фазода парвоз қилмоқда

Хитойнинг биринчи космонавт аёли 33 яшар Л.Цзянг.

Хитой трихида илк бор бортида космонавт аёл бўлган ракета фазога учирилди.

Ҳаво кучлари майори 33 яшар Лю Цзянг икки нафар эркак ҳамкасби билан Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Гоби чўлидаги космодромдан “Шэнчоу-9” ракетасида фазога учди.

Хитойнинг ракета парвозлари дастури Бош қўмондони Чанг Ванканг парвозни “катта муваффақият” деб атади.

“Шэнчоу-9” ракетаси сентябр ойида учирилган “Тянгун-1” фазо станцияси билан орбитада туташиши режаланган.

Агар муваффақиятли бўлса, космонавтлар фазо станциясида 13 кун қолади.

Бундан 49 йил аввал 16 июн куни жаҳондаги биринчи фазогир аёл Валентина Терешкова Ер орбитасида парвоз қилган эди.