Туркия қамоқхонасида 13 маҳкум ҳалок бўлди

Туркиянинг Шанлиурфа вилоятидаги қамоқхонада чиққан ёнғиндан ўтган тунда 13 маҳкум ҳалок бўлди, беш киши тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларга кўра, ёнғин қамоқхона бўлимларидан бирида маҳкумлар ўртасида муштлашув чиққандан кейин бошланган.

Туркиядаги айрим оммавий ахборот воситалари маҳкумлар норозилик аломати ўлароқ бинога ўт қўйганлар, бироқ вилоят губернатори Желалиддин Гувенч тартибсизликлар ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Мазкур қамоқхонада мингга яқин киши жазо ўтайди. Улар орасида курдпараст “Тинчлик ва Демократия” партиясидан депутат Иброҳим Айхан ҳам сақланмоқда. Reuters агентлигининг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда хабар қилишича, қамоқхонада чиққан ёнғин унга дахл қилмаган.