Ҳафта суратлари -- 9-15 Июн

Шиа мусулмонлари Имом Мусо ал-Кадҳимни хотирлаш учун Кадҳимия зиëратгоҳига кетишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Али ал-Саади)

Шиа мусулмонлари 14 июн куни Бағдод шимолидаги Имом Мусо ал-Кадҳим зиëратгоҳида тўпланишмоқда. (Аҳмад ал-Рубая)

Болалар Украинанинг Лвов шаҳридаги Евро 2012 баннери ëнида ўйнашмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Анна Кристин Пуюлат)

Украина ва Франция рангларидан иборат кийимлар кийган одамлар Донецкдаги Донбасс Арена ўйингоҳи олдида Украина ва Франция ўртасидаги ўйин бошланиши олдидан. (Ассошиэйтед пресс)

"Қамоқда футбол фестивали" дея ëзилган футболкани кийиб олган собиқ бош вазир Юлия Тимошенко тарафдори Киевдаги Евро 2012 ишқибозлар ҳудуди ëнидаги норозилик чодирида. (Ройтерс/Майкл Далдер)

Хорватиялик ишқибоз қўлида "Косовани УЕФАга қабул қил" ëзуви ëзилган тўп билан Полшанинг Познан шаҳрида. (Ассошиэйтед пресс/Фабрик Коффрини)

Англиялик ишқибозлар қамоқдаги мухолифат лидери Юлия Тимошенко тарафдорлари томонидан қўйилган норозилик баннерлари ëнида. (Ройтерс/Анатолий Степанов)

Полиция 12 июн куни Варшавада поляк-рус ишқибозлари тўқнашувига чек қўйишга уринмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Войтек Радвански)

Миср президентлигига Мусулмон биродарлари номидан номзод Муҳаммад Мурси Қоҳирада Жума намозидан кейин ўз тарафдорлари олдида. (Ройтерс/Аҳмад Жаддалаҳ)

Мисрдаги ҳарбийларга қарши намойишчилар Қоҳиранинг Таҳрир майдонида норозилик сифатида ўз пойабзалларини намойиш қилишмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Муҳаммад Абид)  

Россия ҳарбий техникаси Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти томонидан Тожикистонда ўтказилаëтган терроризмга қарши Тинчлик миссиясида. (Ассошиэйтед пресс)

Афғонистонлик аëл ҳарбийлар Кобулдаги Ҳарбий машқ марказини битириш маросимида. (Ройтерс/Муҳаммад Исмоил)

Россиялик фаоллар Москвадаги ҳукуматга қарши намойишда қўлларида собиқ империя байроғи билан. (Ройтерс/Сергей Карпухин)

Суриянинг Ҳомс шаҳридаги Талбисаҳ ҳудудидаги қонли отишмалардан сўнг қолган пойабзал. (Ройтерс/Шаам Нюс Нетворк)

Сербия президенти Томислав Николич ва собиқ президент Борис Тадич Белградда инаугурация маросимида. (Озод Европа/Озодлик радиоси / Весна Андйич) 

Иккинчи жаҳон урушида фашистларнинг Дистомо қирғинида омон қолган Панайиота Марио қурбонлар қолдиқлари жойлашган шиша панели ëнида. (Ройтерс/Яннис Беҳракис)