Антонис Самарас Греция ҳукуматига раҳбарлик қилади

Греция ҳукуматига “Янги демократия” партияси етакчиси Антонис Самарас раҳбарлик қилади.

Янги бош вазир чоршанба куни қасамёдга келтирилади.

Бу ҳада учта партия – Янги демократия, ПАСОК ва Демократик сўл кучлар келишувга эришган.

Самараснинг “Янги демократия” партияси 17 июн куни ўтказилган сайловларда ғолиб чиққан эди.