Грецияда янги ҳукумат қасамёдга келтирилди

Грецияда пайшанба куни 17 июнда ўтган парламент сайловидан сўнг шакллантирилган янги ҳукумат қасамёдга келтирилди.

Янги Бош вазири Антонис Самарас Грецияни дефолтдан сақлаш учун кўпмиллиард долларлик қарз беришга тайёр эканини билдирган Европа Иттифоқи давлатлари билан қарз бериш шартларини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилишини билдирди.

Грециянинг янги Бош вазири ўз мамлакати евро пул ҳудудида қолишининг тарафдори эканини ҳам айтиб ўтди.