Туркия ўз учоғи Сурия томонидан уриб туширилганини тасдиқлади

Туркия жума куни Ўрта ер денгизининг Сурия билан чегарадош қисмидан учиб ўтаётган F-4 қирувчи учоғи Cурия ҳарбийлари томонидан уриб туширилгани борасидаги таҳминларни тасдиқлади.

Маълумотда айтилишича, учоқнинг икки учувчиси тақдири номаълумлигича қолмоқда. Учувчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Расмий баёнотда учоқнинг уриб туширилиши сабабли "Анқара қатъий чоралар қўллаши"! билдирилган. Лекин бу чоралар нималардан иборат экани айтилмаган.

Мазкур воқеа Сурия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириши мумкинлиги айтилмоқда.