Исроил Ғазога учоқлар билан ҳужум қилди

Исроил бугун эрталаб Ғазо минтақасига ҳарбий учоқлар билан ҳужум қилди. ҲАМАС вакилларининг билдиришича, ҳужум оқибатида 17 фаластинлик яраланган.

Исроил ҳарбийлари ҳужум сабаблари ҳақида маълумот беришдан тийилмоқда. Бироқ бу ҳужумлар Ғазо минтақасидан туриб Исроилга қарата ракета ҳужуми уюштирилганидан сўнг амалга оширилгани хабар қилинди.

Мазкур ҳужумлар Миср ўртамчилигида уч кун аввал эришилган сулҳ шартномасининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.