ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Люксембургга тўпланади

Европа Иттифоқи ташқиш ишлар вазирлари бугун Люксембургда учрашади.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг якшанба куни қилган баёнотида йиғин кун тартибидаги асосий масала Сурия бўҳрони бўлишини маълум қилди.

У шунингдек, ЕИ ташқи ишлар вазирлари Мисрдаги вазият, иттифоқнинг Араб баҳоридан кейинги воқеаларга муносабати ҳамда Эронга нисбатан санкциялар масаласини кўриб чиқишини ҳам қўшимча қилди.

Ташқи ишлар вазирлари учрашуви сешанба кунига белгиланган НАТО элчилари йиғинидан олдин ўтказилмоқда. НАТОга аъзо давлатлар вакиллари Туркия илтимосига кўра, ўтган жума куни Сурия томонидан турк ҳарбий учқичининг уриб туширилишига оид масалани муҳокама қилиш учун сешанба куни йиғилади.