ЕИ: Эрон нефтига нисбатан эмбарго 1 июлдан амалга киради

Европа Иттифоқининг Эрон нефтига нисбатан қўллаган эмбаргоси, олдиндан режалаштирилганидай, 1 июлдан бошлаб амалга киради.

Душанба куни Люксембургда ўтган ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғинида қабул қилинмиш баёнотда Эрон билан нефт савдоси бўйича тузилган барча шартномалар ушбу санадан бошлаб бекор қилиниши айтилган.

Эмбарго Европа ширкатларининг Эрон нефтини суғурта қилишини ҳам маън этади.

Европа Иттифоқининг 23 январ куни тасдиқланган нефт эмбаргосига Теҳроннинг баҳсли ядровий дастури сабаб бўлган.

Бундан олдин ЕИ Эрон нефтнинг 14 фоизини сотиб олар эди.