Евроҳудуд молия вазирлари Парижда учрашади

Евро ҳудудига аъзо бўлган энг йирик тўрт давлат - Германия, Франция, Италия ва Испания Молия вазирлари сешанба куни Парижда музокара ўтказади.

Бу учрашув шу ҳафтага белгиланган Европа Иттифоқи саммити арафасида бўлиб ўтмоқда.

28-29 июн кунги саммитда Европа лидерлари евро ҳудудидаги қарз бўҳронини ҳал қилиш учун қандай чоралар кўриш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

26 июн куни евронинг АҚШ долларига нисбатан қиймати яна пасайди.