Миср суди муваққат ҳукумат қарорини бекор қилди

Миср суди ҳарбий полиция ва разведка хизматларига фуқароларни ҳибсга олишга рухсат берувчи ҳукумат қарорини бекор қилди.

Мазкур қарор 16-17 июн кунлари Миср президент сайлови арафасида армия қўллаб-қувватлаган маваққат ҳукумат томонидан қабул қилинган эди.

Президент сайловида Мусулмон Биродарлиги исломий партияси номзоди Муҳаммад Мурсий ўтган йил бошида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир бўлиб ишлаган собиқ генерал Аҳмад Шафиқ устидан ғалаба қозонди.

Хабарларга кўра, Шафиқ 26 июн куни уч қизи ва набиралари билан бирга диний зиёрат мақсадида Бирлашган Арам Амирликларига жўнаб кетган.