Биг Бен энди қиролича номини олади

Лондоннинг энг диққатга сазовор биноларидан бири бўлмиш Биг Бен соат минорасига келажакда қиролича Елизавета номи берилади.

Бу қарор Буюк Британия қироличасининг бриллиант юбилейи муносабати билан қабул қилингани айтилмоқда.

Баландлиги 96 метр ва парламент биносининг бир қисми бўлган минора расман "Соат минораси" деб аталади. Бироқ ундаги улкан қўнғироқ туфайли минора одамлар орасида Биг Бен (Улкан Бен - таҳр.) номи билан машҳур.

Биг Бен номи қачон ўзгариши ҳозирча номаълум.