Тожикистонда фуқаролар уруши якунланганига 15 йил бўлди

Тожикистоннинг Хатлон вилоят милицияси жорий йилнинг олти ойи ичида 90-йиллардаги фуқаролар уруши даврида содир этилган юздан ортиқ жиноятни фош этди.

Бироқ, маълумотларда айтилишича, шу кунгача вилоят ҳудудида фуқаролар уруши даврида содир этилган беш мингдан ортиқ жиноят фош этилмай қолмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Хатлондаги вакили Озодлик радиоси тожик хизматига фуқаролар уруши даврида содир этилган жиноятларни тергов қилиш учун ўндан ортиқ махсус гуруҳ ташкил қилинганини билдирди.

27 июн куни Тожикистонда фуқаролар уруши якунлангани, мухолифат ҳамда ҳукумат ўртасидаги сулҳ шартномаси имзоланганининг 15 йиллиги нишонланди.

Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида 150 минг одам ўлдирилган, келтирилган зарар эса 7 миллиард долларга тенг бўлган.