Қозоғистонда террорчиликда айбланганлар ёпиқ суд қилинмоқда

27 июн куни Қозоғистоннинг Ўрол шаҳридаги туманлараро судда террорчилик гуруҳини уюштирганликда айбланаётганларга нисбатан маҳкама жараёни бошланди.

Саккиз судланувчи вилоят ҳудудида террорчилик гуруҳини ташкил этиш ва унинг фаолиятида иштирок этишда айбланаяпти.

Маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётгани хабар қилинди.