ЕИ саммитидан сўнг Европа биржалари кўрсаткичи кўтарилди

Евроҳудудга аъзо давлат раҳбарлари Италия ва Испаниянинг қарз олиш харажатларини камайтириш бўйича фавқулодда чоралар кўриш ва евроҳудуд банклари устидан назорат қилувчи ягона орган тузишга рози бўлганидан сўнг Европа биржаларида кўрсаткичлар кўтарилди.

Хабарларга кўра, биржа кўрсаткичлари асосан банклар акциялари қиймати ошгани ҳисобига кўтарилган.

Евроҳудудга аъзо 17 давлат раҳбари саммитида муаммога учраган банкларга Европа Қутқариш жамғармасидан бевосита маблағ беришга қарор қилинди.

Евроҳудуд лидерлари бюджет қоидаларига риоя қилган Европа Иттифоқи давлатлари Қутқариш жамғармасидан қўшимча шартларсиз ёрдам олиш имкониятига эга бўлишига келишиб олдилар.