Афғонистон: Камдешдаги тўқнашувда йигирмадан ортиқ одам ўлди

Афғонистон ҳарбийлари НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар мадади билан мамлакат шарқидаги туманни ишғол қилишга уринган толиблар ҳужумини қайтарди.

Нуристон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Муҳаммад Заринга кўра, Камдеш туман ҳокимлигига ҳужум қилган жанггарилар билан бир неча соат давом этган отишмада олти полиция ходими ва тинч аҳолидан тўрт киши нобуд бўлган.

Тоғли минтақадаги Камдеш тумани Покистон чегарасига яқин жойлашган.

Зарин отишмалар пайтида жанггарилардан 17 нафари ўлдирилганини айтди.

Унга кўра, қуролли тўқнашувда тинч аҳолидан 20 киши, жумладан, болалар ҳам яраланган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.