Украинада маҳбуслар заҳарланишдан ўлди

Украинанинг Николаевск вилоятида якшанба куни тўрт маҳбус заҳарланишдан ўлди.

Ҳозирда содир бўлган воқеага оид тафсилотлар ўрганилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, фожеага сифатсиз алкогол истеъмоли сабаб бўлган бўлиши мумкин. Айни пайтда маҳбуслар ўлимига уларнинг бўёқ цехида ишлагани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган тахминлар бор.

Николаевск вилоят прокуратураси тарқатган маълумотда жабрланганлардан яна икки киши касалхонага ётқизилгани ва мазкур иш юзасидан хизмат текшируви бошлангани айтилади.