Афғонистондаги ҳужум 7 киши ўлимига сабаб бўлди

Душанба куни Афғонистон жанубий ҳудудида рўй берган портлаш камида етти кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Қандаҳор вилояти расмийларига кўра, бомба ўрнатилган автомобил АҚШ ҳарбий базасидан икки километр нарида жойлашган Қандаҳор университетига кириш олдида портлаган. Натижада камида етти одам ўлгани, 20 дан ортиқ одам жароҳат олгани айтилмоқда.

Икки ҳафта олдин Толибон ҳаракати Қандаҳор вилоятида жойлашган АҚШ ва Афғонистон ҳукуматига тегишли икки ҳарбий базага ҳужум қилган эди. Ҳужумда тўрт нафар афғон полициячиси ҳалок бўлган.

Қандаҳор вилояти Толибон ҳаракати фаол бўлган Афғонистондаги энг нотинч ҳудудлардан ҳисобланади.