Эрон ўртача масофага учадиган ракета синовини ўтказди

“Буюк Пайғамбар-6” ҳарбий машқларида "Ғадр" ракетасининг синови, 2011 йил 28 июн.

Эрон матбуоти Исломий Республика ҳарбийлари Исроилгача етиб борадиган “Шаҳоб-3” русумидаги ракета синовини муваффақиятли ўтказганини хабар қилди.

Маълумотларга кўра, “Шаҳоб-3” ракетаси икки минг километр масофагача бўлган нишонни ура олади.

Исроил билан Эрон ўртасидаги масофа минг километрдир.

Синов 2 июл куни бошланган “Буюк Пайғамбар 7” номли ҳарбий машқларда ўтказилган.

Ракета синови Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури борасида Эронга босимни кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқи томонидан Эронга қарши жорий қилинган нефт эмбаргоси 1 июлда кучга кирган пайтга тўғри келди.

Эрон ҳарбий машқлардан кўзланган мақсад ташқи душманга жавоб қайтариш имкониятига эга эканини намойиш қилишдан иборат эканини айтмоқда.