Россия Бош вазири Курилга сафар қилмоқда

Курилнинг Шикотан ороли.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Курил оролларига сафар қилмоқда.

Ташриф арафасида Медведев Курил ороллари “Россиянинг муҳим қисми” дея баёнот берди.

Медведев 2010 йил ноябр ойида Россия президенти бўлган пайтда Курил оролларига сафар қилган биринчи давлат раҳбари бўлди.

Япония ўзининг шимолий ҳудуди деб ҳисоблайдиган жанубий Курил оролларини Совет Иттифоқи Иккинчи жаҳон урушидан кейин босиб олган.

Япония ҳукумати Медведевнинг Курил оролларига ташрифи юзасидан норозилик билдирди.

Ташқи ишлар вазири Кочиро Гемба бу Япония-Россия муносабатига "совуқ сув қуйиши"ни айтди.

Ороллар масаласи узоқ йиллардан бери икки давлат ўртасидаги баҳслар ва ўзаро сулҳ имзоланмай келаётгани сабабидир.

Медведевнинг сафари арафасида россиялик аскар Кунашир оролидаги Россия марказий банки бўлимининг уч ходимини ўтиб олдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди.