Краснодарда ҳалок бўлганлар сони 140 нафардан ошди

Кубанда кучли сув тошқинидан қурбон бўлган сони 141 нафарга етди. Россия Ички ишлар вазирлиги тезкор штаби маълумотларига кўра, Кримск туманида 130 киши, Геленжикда 9 киши ва Новороссийскда 2 киши табиий офат қурбонига айланган.

Нобуд бўлганларнинг 90 фоизини қариялар ташкил қилиши айтилмоқда.

Расмийлар ҳалок бўлган кишиларнинг яқинларига 2 миллион рублдан, тошқиндан жабрланган кишиларга эса 10000, 50000 ва 100000 рублдан беришни ваъда қилмоқдалар.

Россия президенти Путин ва фавқулодда вазиятлар вазири Пучков табиий офат содир бўлган жойларни вертолётда айланиб чиқишган.

Краснодар ўлкаси губернатори Александр Ткаченко 9 июлни “мотам куни” деб эълон қилган.