Толибон тарафидан аёлнинг қатл этилиши қораланди

Афғон ҳукумати Толибон зинода айбланган аёлни омма олдида отиб ўлдирганини “ислом ва инсоният қадриятларига қарши” дея қоралади.

Ҳукумат баёнотида қатлни амалга оширганларга нисбатан адолатли чора қўлланиши кераклиги айтилган.

Исми Нажиба эканлиги айтилган ва зинода айбланган 22 ёшли аёл ўтган ҳафта Толибон ҳаракати аъзолари тарафидан Кобул шимолида жойлашган Парван вилоятидаги Қол қишлоғида омма олдида отиб ташлангани хабар қилинмоқда.

Қатл маросими видеога ҳам олинган.

Қатор Ғарб давлатлари ушбу воқеани қоралаб чиқди. Буюк Британия Ташқи ишлар котиби Уилям Ҳаг Кобул яқинидаги қатл ҳақидаги воқеа унга қаттиқ таъсир қилганини айтди.

Афғонистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари комиссиясининг маълум қилишича, мамлакатда ўтган йилдан буён аёлларга нисбатан зўравонлик ҳоллари кўпайган.