Нави Пиллай: Ўшда этник дискриминация давом этмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай Қирғизистон олдида турган энг катта муаммо коррупция эканлиги айтди.

Бу ҳақда Олий комиссар 10 июл куни Бишкек шаҳрида уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Анжуман давомида БМТ вакили этник, диний ва жинсий дискриминация ҳам мамлакатдаги энг катта муаммолардан бири эканини урғулади.

10 июл куни Қирғизистон жанубига сафар қилган Нави Пиллайга кўра, аҳолисининг 50 фоизини ўзбеклар ташкил этган Ўш шаҳрида этник дискриминация авж олган ва бу тенденция 2010 йилдан бери яққол кўзга ташланади.

Олий комиссарга кўра, 2010 йил воқеаларида ҳалок бўлганларнинг 75 фоизи этник ўзбеклар ташкил қилади, шунга қарамасдан, мазкур қонли воқеалар ортидан қамалганларнинг 75 фоизи ҳам этник ўзбеклардир.