Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти ортган

Ўзбекистон кейинги бир йил давомида 226 минг тонна мева¸ 147 минг тонна узум экспорт қилди¸ деб хабар тарқатди Тошкент расмийларига таяниб Украинадаги ихтисослашган УкрАгроКонсалт агентлиги.

Мамлакатда етиштирилган мева-сабзавот ва полиз экинларининг аксарияти жорий йилда Германия¸ Ҳиндистон¸ Бирлашган араб амирликлари¸ АҚШ¸ Жанубий Корея¸ Туркия ва МДҲ давлатларига сотилган.

Республика қишлоқ хўжалигига оид расмий статистикага кўра¸ кейинги йиллар ичида сабзавот ва полиз экинлари экспорти тўрт бараварга¸ мева экспорти эса¸ икки бараварга ошган.

Айни пайтда¸ бу йилги ëз мавсумида Ўзбекистон ҳукумати қўшни мамлакатларга мева-сабзавот ва полиз экинлари олиб чиқилишини чеклаш мақсадида¸ чегарадаги назоратни кучайтирди¸ айрим пунктлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўтказилишини тақиқлади.