Марадона Ал-Васл мураббийлигидан бўшатилди

Аргентина футболининг дунëга машҳур юлдузи Диего Марадона Дубайнинг Ал-Васл клубига чемпионлик мақомини олиб бера олмаганидан сўнг мазкур клуб мураббийлигидан бўшатилди.

Марадонанинг клуб билан шартномаси тугашига ҳали бир йил борлигига қарамай¸ Ал-Васл директорлар кенгаши уни мураббийликдан зудлик билан бўшатди.

Мазкур қарор қабул қилинган пайтда Дубайда бўлмаган Марадона ҳозирча унга муносабат билдирмади.

2011 йил май ойида Ал-Васлга мураббий этиб тайинланган Марадона клубнинг на маҳаллий ва на халқаро миқëсдаги нуфузини ошира олмади. Сўнгги футбол мавсумини Ал-Васл 12 клуб орасида 8-ўринда тугатди.

Бундан аввал Марадона Аргентина миллий жамоасига мураббийлик қилган.