Афғонистонда ЎИҲ қўмондонлари қўлга олинди

Афғон ва коалиция кучларининг ҳамкорликдаги амалиёти натижасида Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида Ўзбекистон исломий ҳаракатининг икки қўмондони қўлга олинди.

Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги афғон матбуотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон исломий ҳаракати қўмондонларини қўлга олиш амалиёти Қундуз уезди ҳудудида шанба куни ўтказилган. Коалиция кучлари тарқатган хабарда айтилишича, қўмондонлар Ўзбекистон исломий ҳаракатининг олий раҳбарияти билан алоқда бўлган ва бир қатор йирик ҳужумларни уюштиришда иштирок этган.