Бразилияда футбол ишқибозларига ўқ отилди

Бразилиянинг Сан Паулу шаҳри яқинида номаълум шахслар томонидан пайшанба куни саккиз киши отиб ўлдирилди, бир киши яраланди.

Полиция тарқатган маълумотда айтилишича, ҳужумчилар мотоциклларда ҳаракатланишган ва Сан Паулудаги “Палмейрас” футбол клубининг Бразилия кубогида эришган ғалабасини тантанали нишонлаётган одамларга қарата ўқ отишган.

Ҳужумчилар нега бундай ҳаракат қилгани қоронғулигича қолмоқда. Ўлдирилганлардан бири “Палмейрас” клуби ишқибози бўлмагани ҳам аниқланган.