Афғонистонда вазирлик расмийси ҳужум қурбони бўлди

Ҳанифа Сафига қарши уюштирилган ҳужум пайтида яраланган афғонистонлик эркак.

Афғонистонда содир этилган портлаш оқибатида Аёллар масалалари бўйича вазирликнинг Лағмон вилояти бўлими директори Ҳанифа Сафи ва унинг турмуш ўртоғи нобуд бўлди.

Афғон полицияси вилоят маркази Меҳтарлам шаҳрида амалга оширилган ҳужумда Ҳанифанинг қизи яраланганини билдирди.

Жума куни ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Аммо расмийлар Ҳанифа Сафига қарши ҳужум толиблар жанггарилари Афғонистон расмийлари ва хориж қўшинларига қарши аввал амалга оширган ҳужумга ўхшашини айтган.