Клинтон қатлиом учун масъулиятни Сурия ҳукумати зиммасига юклади

АҚШ Суриянинг Треймси аҳоли пунктидаги қатлиом учун масъулият мамлакат президенти Башар Асад зиммасида эканини рад этиб бўлмайдиган далил-исботларга эга.

Бу ҳақда жума куни, яъни Треймсидаги қатлиомдан бир кун ўтгач АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон баёнот берди. У Сурия ҳукуматини тинч аҳолини қасддан ўлдирганликда айблади. Ҳиллари Клинтон Сурия ҳукуматидан фожеа жойига зудлик билан БМТ кузатувчиларини киритишни талаб қилди.

Сурия мухолифати пайшанба куни Треймси аҳоли пунктида ҳукумат кучлари 200 одамни қатлиом қилганини билдирган. Сурия ҳукумати қатлиом учун масъулиятни исёнчилар зиммасига юклаган эди.