Японияда қарийб чорак миллион аҳолини эвакуация қилиш буюрилди

Япониянинг жануби-ғарбий минтақасида уч кундан бери кучли ёмғир тинмаётгани сабабли қарийб чорак миллион аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Кюшу оролида рўй берган сув тошқинлари оқибатида ҳозиргача 20 киши нобуд бўлди.

Япония ҳукумати дарёлар ўзанидан тоша бошлаган Кюшу оролининг шимолий қисмида яшовчи аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилишга буйруқ берган.

Япониянинг Метереология агентлиги шанба куни ёмғир ҳосил қилган сув сатҳи соатига 11 сантиметрдан кўтарилиб бораётгани сабабли оролда ер кўчиши ва тошқинлар хавфи кучайишидан огоҳлантирди.