Қуёшдан тарқалган радиоактив бўрон Ерга етиб келди

Шимол Ёғдуси, Абиско, Швеция, 2012 йил 7 март.

Қуёшдан тарқалган кучли радиоактив бўрон Ер сайёрасига етиб келди.

Европа Фазо тадқиқотлар агентлигига асосланиб Германиянинг ДПА ахборот агентлигининг хабар қилишича, радиоактив бўрон ҳозирча Ер сунъий йўлдошларига таъсир қилмаган.

Фазо тадқиқотлар марказлари 12 июл куни Қуёшнинг устки қатламида улкан портлашлар содир бўлганидан кейин радиоактив бўрон Ергача етиб келишини тахмин қилган эди.

Европа Фазо тадқиқотлар агентлигига кўра, радиоактив бўрон туфайли Шимолий ярим шарда яшовчи одамлар Шимол Ёғдусини кўриш имкониятига эга бўлади.