Тожикистон Россия генерали баёнотини рад қилди

Тожикистондаги Россиянинг 201-дивизияси аскарлари машқдан сўнг портламай қолган снарядларни қилирмоқда, 2012 йил 17 январ.

Тожикистон Россия ҳарбийларининг Тожикистондаги базадан фойдаланиш муддати Москва шартлари асосида 49 йилга узайтирилган ҳақидаги Россия армияси генерали баёнотини инкор қилди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари Озодлик билан суҳбатда Россия Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Чиркиннинг баёнотини “асоссиз” деб атади.

17 июл куни эрталаб Чиркин жарналистларга Тожикистон 201-ҳарбий базадан фойдаланиш муддатини 49 йилга узайтириш ҳақидаги Кремлнинг шартларига Душанбе принципда рози бўлганини маълум қилган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамрохон Зарифий душанба куни журналиятларга ҳарбий база борасидаги музокаралар давом этаётгани ва сўзлашувлар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилишини айтган эди.

Тожикистондаги базага Россиянинг 7 минг 500 нафар ҳарбийси жойлаштирилган.