Панетта: Суриядаги вазият назоратдан чиқаяпти

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Суриядаги вазият назоратдан чиқиб кетаётганини таъкидлади.

Пентагон раҳбари Суриядаги зўравонликларнинг кучаётганидан хавотир билдириб, халқаро жамоатчиликни Башар ал-Ассадга истефога кетиши учун босимни кучайтиришга чақирди.

Бугун Дамашқ марказидаги ҳудкуш ҳужумида Сурия Мудофаа вазири Дауд Ражха ва унинг ўринбосари Ассаднинг куёви Осиф Шавкат ҳалок бўлди.

Шунингдек, ҳудкуш ҳужуми натижасида Ассад режимининг яна бир қанча мулозимлари ҳам жароҳатлангани хабар қилинди.

Ҳужум учун маъсулиятни қуролланган мухолифатчилар гуруҳи- "Озод Сурия армияси" ва шу пайтгача унчалик таниқли бўлмаган "Ислом бригадаси" гуруҳлари ўз зиммасига олди.

Суриядан олинган сўнгги хабарга кўра, президент Башар ал-Ассад Фаҳд ал Фрежни Мудофаа вазири лавозимига тайинлаган.