Ўзбекистон Тожикистонга дарсликларни ўтказмаяпти

Tajikistan -- school in the farm in the Shahrinav district, 05Apr2012

Ўзбекистон Термиз станциясида Тожикистон мактаблари учун мўлжалланган 260 мингдан ортиқ дарсликларни бир ойдан бери ушлаб турибди.

Тожикистон темир йўллари ширкати расмийси Эрож Одинаевнинг айтишича, мазкур дарсликлар бошланғич мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, Хитойда нашрдан чиқарилган ва темир йўл орқали Тожикистонга жўнатилган эди.

Тожик расмийсига кўра, ўзбек томони ҳужжатларда ноаниқликлар мавжудлигини рўкач қилиб, китобларни ушлаб қолган.