Кобулда уч давлат раҳбарлари учрашди

Пайшанба куни Кобулда Британия Бош вазири Дэвид Камерон, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Покистон Бош вазири Ража Парвез Ашраф учрашди.

Учрашувда Афғонистон ҳукумати Толибон билан мулоқот ўрнатишида Покистон кўмагига мухтож экани таъкидланди.

Хамид Карзай сўнгги йилларда толиблар билан мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бироқ Толибон Карзай ҳукуматини “Вашингтон қўғирчоғи” деб атаб, мулоқотдан бош тортиб келмоқда.

Учрашув чоғида Британия ва Покистон бу йўналишда Кобул расмийларини қўллаб-қувватлашга ҳозир эканини билдирди.