Қибрисда тинчликпарвар кучлар мандати узайтирилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Қибрисдаги тинчликпарвар кучлар мандатини 2013 йилнинг январигача узайтирди. Хафсизлик кенгаши Қибриснинг грек ҳамда турк лидерларини иккига бўлинган оролни бирлаштириш юзасидан музокараларни тезлаштиришга чақирди.

Мазкур резолюция 13 рози ва 2 бетараф овоз билан қабул қилинди. Озарбайжон ва Покистон бу масалада бетараф эканини билдирди.

БМТ тинчликпарвар кучлари Қибрисга 1964 йилда грек ва турк жамоалари ўртасида тўқнашувлар олдини олиш мақсадида киритилган эди. Айни пайтда тинчликпарвар кучлар 850 ҳарбий ва 60 полициячидан иборат,

Қибрис 1974 йилда иккига бўлиниб кетган. 1983 йилда қибрис турклари оролнинг ўзлари яшаётган қисми мустақиллигини эълон қилган. Бу мустақиллик фақат Туркия томонидан тан олинган.