Дарфурдаги зўравонликларда 60 одам ўлдирилди

Суданнинг Дарфур минтақасидаги араб қабилалари ўртасида бир ҳафта мобайнида содир бўлган тўқнашувларда олтимишга яқин одам ҳалок бўлди, бир неча ўн одам яраланди.

Араб қабилалари ўртасидаги зўравонликларга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаяпти. Дарфурдаги тўқнашувлар асосан ер майдонлари ва сув манбаларига эгалик қилиш мақсадида содир этилади.

Дарфур сўнгги йилларда Судан пойтахти Ҳартумдаги араблардан иборат ҳукуматга қарши курашаётган араб бўлмаган қабилалар масканига айланган эди. Бу қабилалар 2003 йилда ҳукуматга қарши қуролли кураш бошлаган. Хартумдан юборилган ҳукумат кучлари билан тўқнашувларда Дарфур минтақасида, БМТ маълумотига кўра, юз минглаб одамлар ҳалок бўлган.