АҚШ: Кинотеатрдаги ҳужумда 12 одам нобуд бўлди

Аврорадаги ҳужум амалга оширилган кинотеатр, Колорадо, 2012 йил 20 июл.

АҚШ Президенти Барак Обама Колорадо штатидаги кинотеатрда амалга оширилган ҳужумда 12 одам нобуд бўлгани ва 50 киши яраланганидан "даҳшат ва қайғуга тушгани"ни билдирди.

Полицияга кўра, Колорадо штати пойтахти Денвер яқинидаги Аврора шаҳарчасида жума куни эрталаб уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган 24 яшар Жеймс Ҳолмсни қўлга олинган.

Гувоҳларга таяниб, Аврора полицияси раҳбарининг айтишича, противогаз кийган жиноятчи одамларни ўққа тутишдан олдин кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

- У (қотил) залга кириб келди. Кейин кўздан ёш оқизадиган граната отди. Тафсилотларни эслай олмайман. Ёдимдан чиқди, деди кинотеартдаги ҳужумда омон қолган гувоҳлардан бири Отермат.

Полиция ҳужумни биттадан ортиқ одам амалга оширганини тасдиқловчи далил йўқ эканини билдирди.

Томошабинларга уюштирилган ҳужум сабаби ҳозирча маълум эмас.