АҚШда мотам эълон қилинди

АҚШда Коларадо штатидаги Аврора шаҳри кинотеатрига уюштирилган ҳужум қурбонлари хотираси учун беш кунлик мотам эълон қилинди.

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг бўлажак президентлик сайловидаги рақиби Митт Ромни дам олиш кунларига режалаштирилган барча тарғибот тадбирларини бекор қилди ва эфирдан ўз реклама роликларини олиб ташлашди.

Жума куни содир этилган ҳужум пайтида 12 одам ўлдирилган, 59 одам жароҳатланган эди. Полицияга кўра, ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган 24 яшар Жеймс Ҳолмс қўлга олинган.

Гувоҳларга таяниб, Аврора полицияси раҳбарининг айтишича, противогаз кийган жиноятчи одамларни ўққа тутишдан олдин кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Ҳолмс қўлга олинганидан сўнг унинг уйига портловчи модда ўрнатилганини билдирган. Яқин атрофда яшовчи аҳоли хавфсиз жойга кўчирилиб. Унинг уйидаги портловчи моддалар зарарсизлантирилган.

Ҳолмс мазкур жиноятни қандай сабаблар туфайли амалга оширгани ҳозирча номаълум қолмоқда.