Британияда 8 журналистга айблов эълон қилинди

Британиядаги “News of the World” газетасининг саккиз журналистига фуқаролар шахсий ҳаётига даҳл қилганлиги- телефон ҳакерлиги бўйича расмий айблов эълон қилинди.

Айбланувчилар орасида Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг собиқ матбуот котиби Энди Коулсон ва News of the World газетасининг етакчи муҳаррири Ребекка Брукслар бор.

News Corporation ширкати мухбирлари бедарак йўқолган болалар, 2005 йил 7 июли ва 2001 йил 11 сентябридаги террор хуружлари қурбонларининг яқинлари ҳамда Афғонистон ва Ироқда ҳалок бўлган аскарлар оила аъзолари телефонларини - жами тахминан 4000 минг одамнинг сўзлашувларини ноқонуний равишда эшитиб келганликда айбланмоқда.

News Corp медиа салтанати хўжайини ва бош бошқарувчиси Руперт Мердок телефон ҳакерлиги жанжали юзасидан Британия парламентида ўтказилган фавқулодда эшитувларда ўз мухбирларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўради.