Афғонистонда 14 полициячи толиблар томонига ўтди

Афғонистон ғарбидаги Фараҳ вилоятида полиция командири 12 офицери билан Толибон томонига ўтиб кетди. Бу ҳақда афғон расмийлари сешанба куни маълум қилди.

Бала Болук туманидаги назорат-ўтиш пунктининг командири Мирваис номи билан танилган полициячи ва унинг офицерлари ўзлари билан полиция машинаси ва кўплаб қуролларни олиб кетган.

Мирваис отрядидаги етти полициячи Толибон томонига ўтишни истамагани учун заҳарлангани ва улар ҳозирда шифохонада экани айтилаяпти.