Лондон Олимпиадаси доирасида дастлабки ўйинлар бошланди

Лондонда ўтказиладиган ёзги Олимпиаданинг расмий очилиш маросими жума куни бўлиб ўтади. Айни пайтда эса Олимпиада доирасида аёллар орасида футбол чемпионати бошланди.

Биринчи ўйинларда Британиялик фқутболчи қизлар Янги Зеландия, АҚШ аёллар футбол жамоаси Франция, Япония эса Канада, Бразилия Камерун, Швеция эса Жанубий Африка жамоалари устидан ғалаба қозонди.

Шимолий Корея ва Колумбия ўртасидаги ўйин эса байроқлар туфайли пайдо бўлган тушунмовчилик оқибатида бир соат ортга сурилди. Шимолий Корея командаси ўйинчилар номи ёзилган таблода Жанубий Корея байроғи пайдо бўлганига норозилик сифатида футбол майдонини тарк этишди. Ташкилотчилар бунинг учун Шимолий Корея жамоасидан узр сўради.