Лондонда ХХХ Олимпиада тантанали очилди

Лондонда жумадан шанбага ўтар кечаси Тошкент вақти билан тунги соат бирда XXX Ëзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Уч соатга чўзилган тантанали маросимни Лондондаги стадионда 80 минг одам, жумладан, Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва юзга яқин давлатларнинг раҳбарлари томошо қилди.

Олимпиада ташкилотчилари ва ахборот агентликлари маълумотига кўра, телевидения орқали тантанали маросимни жаҳонда бир миллиардга яқин одам кузатиб борган.

Кейинги 16 кун давомида Лондон Олимпиадаси доирасида дунёнинг 205 мамлакатдиан келган спортчилар олимпиа медаллари учун кураш олиб боради.