Лондонда Олимпиадага қарши намойиш бекор қилинди

Британиялик радикал исломчилар гуруҳи жума куни Лондондаги Олимпия парки олдида ўтказилиши режаланган митингни бекор қилди. Хабарларда айтилишича,Лондон полицияси уларни бу фикридан қайтаришга муваффақ бўлган.

Исломчилар Олимпиаданинг очилиши маросимидан олдинроқ парк олдига тўпланиб, олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши норозилик билдирмоқчи бўлган. Мазкур тадбир ташкилотчиси Мизанур Раҳмоннинг айтишича, агар улар тарқалмаса полиция норозиларни ҳибс қилиши мумкин эди. Мизанур Раҳмон Олимпиада давомида улар норозилик намойишлари ўтказиш ниятидан қайтмаганларини ҳам илова қилди.

Лондон шимолидаги Олимпия парки жойлашган ҳудудда асосан мусулмон жамоаси истиқомат қилади.