Тожикистон Бош прокуратурасининг гаровдаги ходимлари озод этилди

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида номаълум шахслар томонидан гаровга олинган Бош прокуратуранинг беш ходими озод қилинди.

Бош прокуратура ўз ходимларининг гаровга олинишида минтақадаги жанггари гуруҳларни айблади.

Айни пайтда, Тоғли Бадахшонда собиқ дала қўмондони Толиб Аёмбековнинг жанггарилари ўз қуролларини топширишдан бош тортмоқда.

Душанбе ҳукумати жанггариларга амнистия эвазига қуролларини топшириш ва Миллий хавфсизлик қўмитаси генерали Абдулло Назаровни ўлдирган шахсларни тутиб топшириш ҳақидаги ультиматуми муддати 28 июл куни тушда тугади.

Бироқ жанггарилар ўз қуролларни топшириш талабини бажармади.