Афғонистонда толиблар 8 кишини ўлдирди

Кеча Афғонистонда 8 киши Толибон томонидан уюштирилган ҳужумлар қурбонига айланди.

Хусусан, якшанба куни жанггарилар мамлакат шарқидаги Вардак вилоятида Чак туман ҳокими Исмоил Вафо кетаётган машинани ўққа тутганлар. Ҳужум натижасида ҳоким ва унинг ўғли ҳалок бўлган.

Мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятида эса толиблар полиция масканига ҳужум қилиб, у ерда уч полициячи ва уч нафар фуқаровий шахсни ўлдирганлар. Мазкур ҳужум чоғида яна уч киши ярадор бўлгани айтилмоқда.