Суриянинг Лондондаги дипломати Ассад режимидан юз ўгирди

Syria - Smoke rises from Juret al-Shayah in Homs, 22Jul2012

Суриянинг Лондондаги юқори лавозимли дипломатларидан бири ўз халқига нисбатан “зўравонлик ва зулм” ўтказаётган Башар Ассад режимидан юз ўгирди.

Бу ҳақда Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Башар Ассад режимидан юз ўгирган Холид ал-Аюбий Лондонда Суриянинг ишончли вакили сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Аюбий Сурия дипломатик хизматида 2001 йилдан буён ишлаб келади. У 2003-2008 йиллари Грецияда консул вазифасини бажарган.

17 ойдан бери исёнчиларга қарши курашиб келаётган Башар Ассад режимидан юз ўгирган суриялик расмийлар ва ҳарбийларнинг сафи узайиб бормоқда.